Translation is not possible.
АЁЛЛАР ПРОФИЛИГА ЎЗ РАСМИНИ ЁКИ ЎЗГА АЁЛНИНГ РАСМИНИ ЖОЙЛАШЛИГИ ХАРОМ!
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Instagram, twitter, facebook ва wats’app каби ижтимоий тармоқларга аёлларнинг ўз расми ёки ўзга аёлнинг расимини жойлаши харом. У хоҳ сатрланган бўлсин, хоҳ очиқ бўлсин, баъзи аёллар ўз профилларига расмларини қўйиб оладилар, аёлларга расмларини жойлаши жоиз бўлмайди. Ҳамда эркакларга ҳам ўз аёлларининг расмини иж.тармоқларга жойлаши харом, хоҳ у сатрланган бўлсин, хоҳ зийнатланган.
(Афсуслар бўлсинки) Инсонлар бунга енгил қарайдилар. Аёл киши фитналайди. Ўзгалар сиз сабабли фитналаниб қолишига сабабчи бўлманг. Ва аёл ҳам ўзга аёллар учун фитна бўлиб қолмасин. Аёллар бунда Аллоҳдан қўрқишлари керак!
Аллоҳ таоло айтади:
وَإِذَا قِيلَ لَهُ ٱتَّقِ ٱللَّهَ أَخَذَتۡهُ ٱلۡعِزَّةُ بِٱلۡإِثۡمِۚ فَحَسۡبُهُۥ جَهَنَّمُۖ وَلَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ
Қачон унга: Аллоҳдан қўрққин, дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!
(Бақара сураси, 206-оят).
Send as a message
Share on my page
Share in the group