Translation is not possible.
🌿 МИСК ҲИДЛИ ИНСОН 🌿
Басрада “Миский” лақаби билан машҳур бир киши яшар эди. Уни бу ном билан чақиришларига сабаб — ундан доимо миск ҳиди келиб туриши эди.
Бир куни ундан:
— Бу ҳиднинг сири нима? — деб сўрашди.
У шундай деди:
“Мен жуда чиройли ва жуда ҳаёли йигит эдим. Дўстларим отамга:
— Уни бозорга чиқаринг, одамлар билан аралашсин, — дейишди.
Шундан кейин отам мени матолар дўконига қўйди.
Бир куни дўконга бир қари аёл келиб, мато сўради. Мен унга мато бердим. У:
— Пулини уйимга борсак бераман, — деди.
Мен у билан бирга бордим.
У мени катта ҳовлига олиб кирди. Безатилган хона ўртасида тиллалар билан жиҳозланган каравот турар, устида эса ниҳоятда гўзал бир қиз ётар эди.
У мени ўзига тортди.
Мен:
— Аллоҳдан қўрқ! — дедим.
У эса:
— Ҳеч нарса бўлмайди, — деди.
Шунда мен:
— Ҳожатхонага кириб чиқай, — дедим.
Сўнг ҳожатхонага кирдим ва нажосатни бутун баданимга суртиб чиқдим.
Қиз мени шу аҳволда кўриб:
— Бу жинни экан! Ҳайданглар буни! — деб бақирди.
Шу тарзда мен гуноҳдан қутулдим...
Ўша кеча тушимда бир инсонни кўрдим.
У деди:
— Сен Юсуф алайҳиссаломга ўхшадинг. Мени танийсанми?
Мен:
— Йўқ, — дедим.
У:
— Мен Жаброилман, — деди.
Сўнг юзим ва баданимни силади.
Шундан кейин танамдан Жаброил алайҳиссаломнинг мискидек ҳид келадиган бўлди...(уҳул баён, 2/160)
🌿 НАСИҲАТ
Qur'an да Аллоҳ таоло айтади:
“Ким Роббиси ҳузурида туришдан қўрқиб, нафсини ҳавойи истаклардан тийса — унинг жойи жаннатдир.”
(Сура ан Назиат, 40–41)
Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
“Қиёмат куни Арш соясида бўладиган етти тоифа инсондан бири —
гўзал ва мартабали аёл гуноҳга чақирганда:
«Мен Аллоҳдан қўрқаман», — деган кишидир.”
🌱 Аллоҳ учун тарк қилинган ҳар бир гуноҳ —
қалбни поклайди.
Нафс лаззатдан кечишни хорлик деб ўйлайди.
Лекин баъзан инсоннинг энг катта шарафи —
гуноҳ эшигидан қочиб чиқишида бўлади...
Send as a message
Share on my page
Share in the group